Савдо вакили (косметология) аёллар

Doimiy Ish
📍 Юнусобод 💰 до 12 000 000 UZS 👁️ 8 ko'rish 📅 03.07.2026

📋 Tavsif

“Beauty Sphera” дистрибьютор компанияси Тошкент шаҳри бўйича ўз автомобилига эга аёл савдо вакилларини жамоага таклиф қилади Ҳудудлар: Юнусобод, МирзоУлуғбек, Яшнобод, Миробод, Яккасарой, Чилонзор Йўналиш: Профессионал косметология ва эстетик медицина Бизнинг ассортимент: Компания косметология соҳасидаги кенг ассортиментдаги препаратлар ва брендлар билан ишлайди. Айрим савдо маркаларимиз: Akradex, Neotiva ва профессионал косметология соҳасида талаб юқори бўлган бошқа брендлар. ## Вазифалар - Косметологлар, клиникалар ва профиль мижозлар билан ишлаш - Бириктирилган ҳудудда АКБни ривожлантириш - Мижозлар базасини сақлаш ва кенгайтириш - Музокаралар олиб бориш ва маҳсулот презентацияси - Ҳудудни ривожлантириш ва савдо ҳажмини ошириш - Дебитор қарздорлик билан ишлаш - Режа кўрсаткичларини бажариш - Ўз ҳудудини яхши билиш ## Талаблар - Савдо вакили сифатида камида 1 йиллик иш тажрибаси - Рус ва ўзбек тилларини билиш - Ўрта махсус ёки олий маълумот - Дистрибуция ва савдо асосларини билиш - Савдо нуқталари классификацияси, ташриф босқичлари ва DSPM бўйича тушунча - Нозик мижозлар билан ишлаш, музокара олиб бориш ва узоқ муддатли муносабат қуриш кўникмаси - Коммуникабеллик, масъулият ва натижага ишлаш қобилияти - Аёллар - Ўз автомобилига эга бўлиш ## Имтиёзлар - Препаратлар, ассортимент, савдо техникаси ва компания стандартлари бўйича тўлиқ ўқитиш - SMART UP дастурини ўргатиш - Компания ичида карьера ва молиявий ўсиш имконияти - Синов муддатидан кейин расмий ишга жойлашиш - Квартал бонуслар ва мотивацион дастурлар - “Йил ходими” номинацияси ва қўшимча мукофотлар - Адекват раҳбарият ва тизимли иш жараёни ## Маош тафсилоти - Дастлабки босқичда 12 000 000 сўмгача ойлик маош (фикса + KPI + бонуслар) - Компания ва натижаларингиз ўсиши билан даромадингиз ҳам ошиб боради ## Иш вақти - 6/1, 09:30 дан 18:00 гача, шанба куни короткий

📎 Manba